Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акбар Жўраев ва бошқалар Сочига йўл олди
12:18 / 2026-02-02

15 нафар оғир атлетикачидан иборат Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари навбатдаги халқаро ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига йўл олди.

Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати ғолиблари, дунё рекордчилари Руслан Нуруддинов, Акбар Жўраев ҳамда ўнлаб маҳоратли ёш спортчилардан иборат юртимиз полвонлари жорий йилнинг 21 февралига қадар Сочида ўтадиган халқаро даражадаги ўқув-машғулотларда иштирок этади.

Халқаро даражадаги мазкур машғулотлар жорий йилда ўтказиладиган нуфузли мусобақаларга тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтайди.

Машғулотларни терма жамоанинг тажрибали мураббийлари  Баҳром Мендибоев ва Жўрабек Заиров олиб боради.

Т.Рўзиев, ЎзА