Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академиялар ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланди
13:20 / 2021-06-11

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар академиялари ўртасидаги алоқалар ҳамкорлик меморандуми билан янада мустаҳкамланди.

Томонларнинг учрашувида ўзаро тажриба алмашинувини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик таълимга илғор ёндашувларни татбиқ этиш, кадрларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини оширишда муҳим омил бўлиши алоҳида таъкидланди.  

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи, полковник Рустам Хатамов ҳамда Қуролли Кучлар академияси бошлиғи, полковник Шавкат Мамажонов ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Тадбирда эътироф этилишича, эндиликда таълим муассасалари ўртасида ҳарбий-техник, кадрлар тайёрлаш, замонавий ахборот технологиялари ва инновациялар, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва маданий йўналишларда ҳамкорлик янада фаоллашади.

  ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати