Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академияда тингловчилар тажриба алмашди
12:31 / 2025-10-11

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқарув академиясида ҳокимларнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчилари учун ташкил этилган икки кунлик махсус ўқув курс якунланди.

Академия ректори Жасур Салихов “Ахборот-ресурс маркази”да матбуот котиблари билан мулоқотда бўлиб, Президентнинг 2025 йил 5 майдаги ПФ–78-сон фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган трансформацион лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

“Бошқарувда самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш” мавзусидаги амалий машғулотларда тингловчилар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, ахборот қонунчилиги, замонавий PR технологиялар, таҳлил ва мониторинг тизимлари ҳамда ижтимоий медиа билан ишлаш бўйича тажриба алмашди.

Курсни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

ЎзА