Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик Тоҳир Ариповга фахрий унвон топширилди
11:59 / 2025-09-06

Юртимизда илм-фан тараққиётига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз ташаббуслари билан бу соҳа ривожи учун кенг имкониятлар яратилиб, фундаментал тадқиқотлар қўллаб-қувватланмоқда.

Бу жараёнда илмий салоҳиятга эга тажрибали олимларнинг хизматлари беқиёсдир.  

Ўзбекистон Фанлар академиясида академик Тоҳир Ариповга Президент фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони топширилди. Олимнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган тадбирда Президент Админстрацияси вакиллари, олимлар ва жамоат арбоблари иштирок этди.  

Академик Тоҳир Арипов биология соҳасидаги илмий тадқиқотлари билан танилган инсон. У биологияда физик-кимёвий усулларга асосланган янги йўналиш яратган. Илмий изланишлари орқали мамлакатимиз ва жаҳон биофизикасида катта нуфуз қозонган.  

[gallery-25188]

У меҳнат фаолияти давомида ташкилий салоҳияти билан ҳам танилган. Олий аттестация комиссиясида раҳбарлик лавозимларида, Фанлар академияси вице-президенти сифатида, шунингдек, Президент маслаҳатчиси сифатида фаол хизмат қилди. Бу даврда олий малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшди.  

Академик юзлаб илмий мақолалар муаллифи бўлиб, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.  

Тадбирда сўз олган академик Тоҳир Арипов Президент Шавкат Мирзиёевнинг илм-фанга эътибори туфайли академия қайта тикланганини таъкидлаб, миннатдорлик изҳор этди.  

Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов топширди.  

Абдулазиз РУСТАМОВ,

Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат),

ЎзА