English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик талабалар ва ёш шифокорлар билан учрашди
18:14 / 2024-02-27

Мамлакатимизда ёшлар, хусусан, талаба- ёшларнинг пухта билим олиши, малакали мутахассис бўлиб етишиши, ёш мутахассисларнинг ўз имконият ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариши учун кенг кўламли ишлар олиб борилдмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институтида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, академик, тиббиёт фанлари доктори Эркин Мусабаев иштирокида ўтказилган давра суҳбати ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди. 

Институт профессор-ўқитувчилари, талабалари қатнашган давра суҳбатида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юқумли касалликлар профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишлар, муаммо, ютуқ ва камчиликлар, тиббиёт соҳасини ривожлантириш бўйича йўл харитага киритилган масалалар хусусада атрофлича сўз юритилди. 

Тадбирда академик Эркин Мусабоев томонидан юқумлик касалликлар бўйича пухта билимлар олиш, касалликлар профилактикаси, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш юзасидан таклиф, тавсия, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Куннинг иккинчи ярмида академик Эркин Мусабоев Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида тиббиёт тизимида иш олиб бораётган ёш мутахассислар билан мулоқот ўтказди. 

Мулоқотда юқумли ва паразитар касалликлар профилактикаси, хусусан, гепатит В, С хасталигини самарали даволаш, юқумли касалликларни даволашга илғор ва замонавий усулларни татбиқ этиш, ёш шифокорларнинг малака ва тажрибасини ошириш хусусида сўз юритилди. 

Академик ўзининг бой ҳаётий ва касбий тажрибалари билан ўртоқлашди. Ёш мутахассисларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. 

[gallery-16144]

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари