Академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилади?
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, академик лицейларга кириш тест синовлари 2025 йил 24 июль куни республиканинг барча ҳудудида, 25 июль куни Тошкент шаҳрида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган жойларда икки сменада ўтказилади.
Тест синовларини ўтказилиш вақти - биринчи смена соат 9:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида бир ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари лозим.
Тест синови ўтказиладиган ҳудуд абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бўлади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА