French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик эшкак эшувчилар Таиландда зафар қучди
10:18 / 2022-12-05

Таиландда академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 10 та медални қўлга киритиб, Ўзбекистон спорт шарафини улуғлади.

Қитъа чемпионатида эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаралиев, Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойбердиев, Давржон Давронов, Меҳрожбек Маматқулов, Абдулло Муҳаммадиев, Шаҳбоз Холмирзаев, Беҳруз Сафаров, Самандар Ҳамроқулов, Муҳаммад Толибоев, Лазизбек Абдурашидов, Рамизжон Мустафоев ва Жонибек Мамадалиевдан иборат терма жамоамиз аъзолари 1 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.  

Осиёнинг маҳоратли спортчилари қатнашган чемпионат давомида вакилларимиз муносиб натижага эришиш орқали келгуси йили Хитойда ўтадиган Осиё ўйинлари ҳамда яна икки йилдан кейин бўладиган "Париж-2024" олимпиадаси олдидан муҳим тайёргарлик босқичини ўташди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА