French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатини 12 та медаль билан якунлади
08:03 / 2025-09-02

Хитойнинг Шенян шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича U19 ва U23 ёш тоифаларида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этди.

Мусобақанинг сўнгги кунида JW2 йўналишида  Айдана Сметулаева / Райхон Саттарова тандеми, JM4 пойгаларида Аъзам Эшмуродов, Шаҳриёр Шарифов, Бехруз Васлиддинов, Али Хадисов тўртлиги олтин медалга эга чиқди. Шунингдек, BM8+,  BM4X ва JM2 тоифаларида вакилларимиз кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U19 ва U23 ёш тоифасидаги терма жамоамиз умумий ҳисобда 5 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу натижалар  ёш эшкак эшувчиларимизнинг тинимсиз меҳнати, сабр-тоқати ва юксак спорт маҳорати самарасидир.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА