French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ака-ука ва опа-сингиллар топишди
14:09 / 2023-10-08

Ажримлардан азият чекувчилар, биринчи навбатда, фарзандлардир. Ота-оналарининг муросасизлиги ва жанжалларини кўриш улар учун қайғули, ўзаро ишонч ва ҳурмат ҳукм сурган муҳитда ҳаёт кечириш эса энг катта бахтдир.

Улуғнор туманида яшовчи М.Пирматов ва М.Ҳакимоваларнинг тўрт қизи ва икки ўғли бор. Шунга қарамай улар келишмовчиликлар сабаб алоҳида яшай бошлади. Олти боланинг иккитаси ота қарамоғида қолди, она эса 4 нафар фарзанди билан уйдан кетди. Қайтмоқчи бўлганда эса оила аъзолари томонидан қаршилик кўрсатилди ва аёл эрининг хонадонига киритилишини сўраб судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Суднинг қарорига биноан Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси томонидан маҳалла раиси ва тегишли мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда М.Пирматовнинг хонадонига борилди ва М.Ҳакимова болалари билан эрининг яшаш хонадонига киритиб қўйилди.

6 нафар ака-ука ва опа сингил бир-бири билан топишиб, ота-онаси бағрида бир том остида яшай бошлади.

 

Шерали Отабоев,

ЎзА