Ака-ука асаларичилар
Наманган вилояти Чортоқ тумани “Қорабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ака-ука Илёсбек ва Иқболжон Мирзаолимовлар ўз хонадони томорқасида асаларичилик фаолиятини билан шуғулланади.
Наманган вилояти Чортоқ тумани “Қорабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ака-ука Илёсбек ва Иқболжон Мирзаолимовлар ўз хонадони томорқасида асаларичилик фаолиятини билан шуғулланади.
Ака-ука тадбиркор етти хазинанинг бири – асал етиштириш билан бирга, асаларичилик жиҳоз ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш, шунингдек асалари оилалари етиштириб, хорижга экспорт қилишни ҳам йўлга қўйган. Жорий йилнинг ўтган даврида 6 мингдан зиёд асалари оиласи Россиянинг турли шаҳарларига етказиб берилди.
Ишбилармон ака-укалар эндиликда Чортоқ ва унга қўшни 2-3 туманни қамраб оладиган Асаларичилик марказини ташкил этиш, у ерда аҳолига асалари боқишни назарий ва амалий жиҳатдан ўргатиш, кооперация шаклида аҳоли хонадонларига жиҳозлар ва асалари етказиб бериш бўйича фаолиятни ташкил этиш ҳаракатида.


