Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Air Samarkand" авиакомпанияси биринчи парвозни муваффақиятли амалга оширди
19:59 / 2023-12-29

2023 йил 29 декабрь куни "Air Samarkand" авиакомпаниясининг илк парвози "Airbus А330" самолётида йўловчиларни Истанбулга етказиш орқали амалга оширилди.

Туркия Самарқанддан энг талаб катта йўналишлардан бири ҳисобланади. Авиакомпания пойтахтнинг иккала аэропортига, шунингдек, Туркиянинг бошқа шаҳарларига ҳам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича, борти 305 йўловчидан иборат биринчи тижорат рейси Самарқанд халқаро аэропортидан соат 10:50 да Истанбулга йўл олган. 

– Самарқанддан йўловчи рейсларининг жорий этилиши нафақат биз учун, балки бизнинг асосий аэропортимиз, шаҳар ва бутун Республика учун ҳам катта воқеадир, – деди "Air Samarkand" бош директори Антон Ходжаян..--Бизнинг жамоамиз Самарқанддан парвозларни йўлга қўйиш учун салмоқли ишларни амалга оширди. Яқин келажакда биз янги йўналишлар очишни, флотнинг кенгайишини ва бошқа мақсадларга эришишни мўлжал қилганмиз.

27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси агентлиги авиакомпанияга авиация қонунчилиги, халқаро стандартлар ва ИКАО парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат--Эксплуатант сертификатини тақдим этди. 28 декабрда авиакомпания парвозлар ва кабиналар экипажлари фаолиятини синовдан ўтказиш, шунингдек йўловчилар ташиш хизматини йўлга қўйишдан аввал барча талаб ва тартибларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида Самарқанддан Тошкентга намойиш рейсини муваффақиятли ташкил этди. 

Ҳозирги кунда авиакомпания чартер асосида парвозларни йўлга қўйишни мақсад қилган. Аммо баҳор-ёз мавсуми бошига келиб мунтазам рейсларни амалга оширишни ва веб-сайтида кассалар ва онлайн-агрегаторлар орқали чипталарни сотишни режалаштирган. Авиакомпания флоти замонавий, хавфсиз "Airbus А330"," А320" ва "А321" самолётларидан иборат. 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири