AIBA Халқаро олимпия қўмитасини қўллаб-қувватлади
Халқаро олимпия қўмитасининг халқаро спорт ташкилотларига Россия ва Беларусь спортчиларини мусобақалардан четлатиш бўйича берган тавсиясига биноан, Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) ҳар икки мамлакат боксчиларига AIBA тизимида ўтказиладиган нуфуздаги мусобақаларда қатнашишга тақиқ қўйди.
Халқаро бокс ассоциацияси хабарида келтирилишича, тақиқ нафақат спортчиларга балки, икки мамлакатнинг расмий шахслари, ҳакамларига ҳам тегишлидир.
ЎзА