Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аи-80 маркали бензиндан узил-кесил воз кечилади
14:55 / 2024-02-01

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси ўринбосари Одил Темировнинг маълум қилишича, 3 йилдан бери АИ-80 бензинидан бутунлай воз кечиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

—Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда бир катор масалалар кўриб чиқилди, — дейди “Ўзбекнефтигаз” АЖ бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Одил Темиров. – Жумладан, АИ-80  маркали бензиндан бутунлай воз кечиш масаласи кўрилди ва топшириқлар берилди. Бу йўналиш бўйича 3 йилдан бери иш олиб боряпмиз. Хитой нефт корпорацияси билан бўлган учрашувда ҳам бу масала бўйича келишувга эришилган. Айни пайтда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида  ҳам Хитой компанияси билан ҳамкорликда модернизация ишлари бошланган. Айни вақтда АИ-80  маркали бензиндан атро-муҳитга зарарли газлар тарқалмоқда.  

Бугунги кунда евро 5-6 талаблари бўйича бутун дунёда экологик талаб юқори бўлгани учун 92 ва ундан юқори бензинга ўтилган. Давлатимиз раҳбари бизга топшириқларини бердилар. Буни ҳам босқичма-босқич 2025 йилда амалга ошириш учун барча чоралар кўрилади. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 1 йил ичида АИ-80 бензинидан фойдаланишни тўхтатсак, бу бутун республика бўйлаб атмосферага карбонат ангидрид гази чиқиндиларини 17 минг тоннага камайтиришга олиб келади. Шундай қилиб, бу нафақат ускунанинг ишлаш муддатини узайтиради, балки атроф-муҳитга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан бошлаб,  АИ-80 бензинидан воз кечиш масаласи устида ишлаш бўйича топшириқ берган эди. Ушбу чора-тадбирлар атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш зарурати билан боғлиқ.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА