Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг узоқ йиллик муаммоси ҳал бўлди
09:46 / 2023-05-18

Бухоро вилояти Ромитан туманининг “Алишер Навоий” ва “Бобур” маҳаллаларини боғловчи кўприк белгиланган ҳажмдан оғир бўлган юк автомашиналарининг қатнови боис таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Фуқаролар ушбу муаммони ечимини ҳал этиб беришларини сўраб тегишли идораларга мурожаат қилган.

Аҳолининг бир неча йиллик орзуси ушалди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 614-сонли қарорига асосан Бухоро вилояти Ромитан тумани “А.Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 4к-168д “4Р-48 автойўлидан 4Р-68 автойўлига Шахобча” автомобиль йўлининг ПК06+00 даги кўприкни реконструкция қилиш натижасида замонавий тарзда янги кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди.  

Очилиш маросимида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона вакиллари, туман ИИБ, ЙҲХБ вакиллари, қолаверса, маҳаллий аҳоли, нуроний отахонлар ҳамда маҳалла фаоллари қатнашди. Очилиш маросимида Ромитан тумани ҳокими Умиджон Барноев иштирок этди. Янги қурилган кўприк халққа узоқ йиллар мобайнида самарали хизмат қилишини таъкидлади. Кўприк қурилишида иштирок этган барчага ўз миннатдорлигини билдирди.  

Нуроний отахонлар кўприкни очиб берувчи рамзий тасмани кесиб, унинг биринчи фойдаланувчилари бўлди. Очилиш давомида яхши ниятлар билан қуръон тиловат қилинди.  Кўприк қурилишида иштирок этган Ромитан тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.  

Маълумот учун ушбу ҳудуддаги 40 минг нафар фуқарога хизмат қиладиган кўприкнинг узунлиги 30 метрни, эни эса 15 метрни ташкил этади. Янги кўприк 30-40 тоннагача юк кўтариш қувватига эга. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард 167 миллион сўмни ташкил этиб, қурилиш ишлари Ромитан тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилди.  

Зариф Комилов, ЎзА