Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг мурожаатлари ўрганилди
17:16 / 2025-09-30

Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров бошчилигида кенг қамровли оммавий қабул ўтказилди. Унда фуқаролар тиббий хизмат, маиший турмуш шароитлари ҳамда ижтимоий масалалар юзасидан ўз мурожаатларини билдирди.

Масалаларнинг тезкор ҳал этилиши учун масъул ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилинди. Бундай қабуллар нафақат муаммоларга ечим топишда, балки фуқароларнинг қалбидаги ишонч ва умидни мустаҳкамлашда ҳам ижобий ташаббус бўлиб хизмат қилмоқда. 

– Халқ билан мулоқот, одамларни тинглаш, уларни ўйлантириб, қийнаб келаётган масала ва муаммоларга биргаликда ечим топиш фаолиятимизнинг асосий мезонидир. Биз аҳолининг  асосли талаблари ҳамда муаммоларини ваколатимиз ва имкониятларимиз доирасида ҳал этишга тайёрмиз, – деди Мансурбек Оллоёров. 

Қабулдан сўнг Агентлик директори Чирчиқ шаҳридаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасидаги амалий ишлар, “Она уйи” лойиҳаси доирасида яратилган имкониятлар, ҳамда Қибрай туманидаги кичик ҳажмли болалар уйида ташкил этилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишди. 

А.Мусаев, ЎзА.