Аҳолининг кўмири талон-тарож қилинган
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларна қарши курашиш департаментнинг Бухоро вилояти Пешку тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Натижада “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Вобкент кўмир омбори масъул шахслари томонидан куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 455,7 тонна кўмир ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири