Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг кадастрга оид мурожаатлари кўриб чиқилди
12:24 / 2025-08-28

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси раҳбарияти ҳамда ҳудудий тизим мутасаддилари иштирокида Тошкент шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда аҳоли ва тадбиркорларнинг кадастрга оид масалалари масъуллар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Учрашувда Давлат кадастрлари палатаси раиси ўринбосари А.Суюнов йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг 937-сонли қонуни бўйича тушунча бериб, унинг ижроси давомида аҳоли томонидан эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, йиғилганларга соҳага оид қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар, ер олиш, кадастр имтиёзлари ва бошқалар бўйича ҳуқуқий маълумотлар ҳам етказилди. Бундан ташқари ер участкаларидан самарали фойдаланиш зарурлиги, ерга оид ҳуқуқбузарликлар учун эса жазо муқаррарлиги алоҳида қайд этилди.

Қарийб 6 соат давом этган сайёр қабулда аҳоли ва тадбиркорларнинг соҳага оид 30 дан ортиқ мурожаати ўрганилди. Айримларга керакли ҳуқуқий тушунчалар берилиб, бир қанчаси жойида ҳал этилди, ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА