Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73 фоизга етган
17:09 / 2021-02-04

Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар, шу жумладан, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Давлат дастури доирасида ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 3 триллион сўм ажратилиб, 4 минг 866 километр ичимлик сув тармоқлари қурилиши ва реконструкция қилинган ва 1 миллион 200 минг нафар аҳолига ичимлик суви етказиб берилган. Натижада аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73 фоизга етган.

Шунингдек, дастурда Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатишга алоҳида эътибор қаратилиб, 2019 йил куз-қиш ва 2020 йил баҳор мавсумларида денгизнинг қуриган тубида “яшил қопламалар” ҳамда 3 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан яйловзор барпо этилган.

Бундан ташқари Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш ҳамда инвестиция дастурлари доирасида сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича 103,1 миллиард сўмлик 222,3 километр ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилиб, 95,7 миллиард сўм молиялаштирилган.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига жами 2 минг 788 та лойиҳа киритилган.

2020 йил декабрь ҳолатига 1 минг 207 та лойиҳа молиялаштирилиб, 705 таси ишга туширилган ҳамда 4 минг 411 та янги иш ўринлари яратилган.

Шунингдек, мажлисда Дастурда белгиланган вазифаларнинг ҳудудлар кесимида ўз вақтида ва сифатли бажарилганлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш лозимлигини қайд этилди.

 

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА