Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
18:39 / 2024-01-24

Нурафшон шаҳрида Президентимизнинг 2024 йил 9 январдаги “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган вазифаларнинг Тошкент вилоятида бажарилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Асосий эътибор мазкур ҳужжат асосида аҳолини даромад келтирадиган меҳнат билан банд қилиш юзасидан тармоқлар бўйича мақсадли кўрсаткичларга қаратилди. Жумладан, қурилиш-транспорт, коммунал ва уй-жой қурилиши ҳисобига 9,2 мингта, хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича 500 мингта, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 23,6 мингта, қишлоқ хўжалиги соҳасида 172,6 мингта доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш белгиланган. 

Тадбирда ишсизлар бандлигини таъминлашда ҳар бир туман ва шаҳарнинг мавжуд имкониятлари кўриб чиқилди. Хусусан, аграр тармоқлар бўйича Оҳангарон туманидаги фермер хўжаликларида 1 минг 424 нафар ишчига эҳтиёж мавжуд. Шунингдек, инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш соҳасида вилоятдаги мавжуд 62 та кичик саноат зонасида 248 та саноат корхонаси инвестиция киритиши ҳамда ишга тушиши орқали 10 минг 323 та янги иш ўрни яратилади. Амалда эса солиқ идоралари томонидан иш ўринлари мониторинг қилинганда белгиланган режа бор йўғи 29,7 фоизга бажарилгани аниқланди. 

Жорий йилда бу каби салбий ҳолатларни бартараф қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинар экан, 2023 йилда улар кўмагида вилоятда 350 мингдан ортиқ ишсиз бандлиги таъминлангани қайд этилди. Шу билан бирга, 2 минг нафардан зиёд фуқарога субсидиялар, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида тижорат банклари томонидан 32 минг 768 та лойиҳага жами 801 миллиард сўмлик кредитлар ажратилган. 

Ўтган йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Оҳангарон, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида самарали ишлар ташкил этилган. Йиғилишда айрим ҳоким ёрдамчилари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Вилоят бўйича муаммоли қарздорликлар ҳар бир туман ва шаҳар бўйича таҳлил қилинди. 

Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ташкил қилиниши сустлиги, бугунги кунда фаолияти тўхтаб қолган кичик тадбиркорлик субъектлари, коррупциявий ҳолатлар чуқур танқид остида олинди. Шундан сўнг 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб олинди. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири