English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
14:15 / 2024-05-02

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ,  Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда субсидия олувчининг томорқа ер эгаси бўлиши лозимлиги ҳақидаги талабни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

                                                                                                                  ЎзА