Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини табиий офатлардан асраш – устувор вазифа
17:57 / 2025-05-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Баҳор мавсумининг серёғин келиши тоғли ҳудудлар ва алоҳида муҳофазага олинган масканларда табиий офатларнинг олдини олишни талаб этади. Айни жиҳатларни инобатга олиб, Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси давлат мулки ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.

Жараёнда тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиб юбориш, сув ўтказиш қобилияти пасайган сел йўлларини тозалаш, сел тошқинлари билан боғлиқ табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

[gallery-23138]

Вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликда Сўх туманида аҳолини сел-сув тошқинларидан муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиш асносида мазкур йўналишдаги фаолият сарҳисоб этилди. 

Маълум қилинишича, туманда сел ва кўчки мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни талофатсиз ўтказиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 15 тонна ёқилғи захираси яратилди. Хавфли ҳудудларда 7 та назорат-кузатув постлари ташкил этилди.

“Девайрон”, Шўрбулоқ, “Паллахона” ҳамда “Майравот” сел йўлларида режадан ташқари “Ўнқирсой” сел йўли ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича махсус тактик ўқув машқлари ўтказилди. Тадбир давомида ушбу ўзанлар муҳандислик техникалари ёрдамида тош ва шағалдан ҳамда лойқадан тозаланиб, қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди. Туман комиссияси томонидан тўрт маротаба ҳудудлар бўйлаб ўрганиш ишлари олиб борилиб, дарё ва сел йўлларига яқин 228 та аҳоли хонадони йўриқномадан ўтказилди.

Пресс-тур давомида бу борада маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, тадбир якунида Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан махсус-тактик ўқув машқлари ташкил этилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА