Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳамиша долзарб вазифамиздир
12:19 / 2022-01-05

“Сирдарё Ҳудудгаз” газ таъминоти филиали вилоятда 199 минг 549 та хонадонни зангори олов билан таъминлаб келмоқда.

Бундан 78 минг 787 тасига суюлтирилган газ етказиб берилади. Қолган хонадонлар эса табиий газ тармоғига уланган. Яъни вилоят аҳолисининг 60,2 фоизи табиий газ, қолган 39,8 фоизи эса суюлтирилган газ истеъмолчиларидир.

Соҳада амалга оширилаётган бу каби ишлар ҳақида "Сирдарё Ҳудудгаз" газ таъминоти филиали раҳбари Жаҳонгир Хидиров ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди.

– Табиий газ истеъмолчиларига газни узлуксиз етказиб бериш мақсадида 18 дона газ тақсимлаш станцияси тўлиқ таъмирдан чиқарилган, – дейди Жаҳонгир Хидиров. – Мавсумда таъминотни янада яхшилаш мақсадида 4 километрга яқин газ қувурлари таъмирдан чиқарилди. 1949 дона газ тақсимлаш қурилмаси тафтишдан ўтказилиб, 18 дона газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирдан чиқарилди. Газ қувурларини босим остида синаш ва тозалаш режаси ҳам ортиғи билан бажарилди. Ер ости газ қувурлари махсус ускуналар ёрдамида назоратдан ўтказилди ва 80 километр газ қувурлари бўёқланди.

“Ҳудудгаз Сирдарё” масъулияти чекланган жамияти томонидан аҳолига табиий ва суюлтирилган газ етказиб берилишида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун 7 та МАН, 22 та ИСУЗУ ва 1 та 320 дона газ баллон сиғимига эга бўлган CHAKMAN автотранспорт воситалари хизмат кўрсатиб келмоқда.

2021 йил мобайнида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига жами 13 231,44 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режаси белгиланган бўлиб, амалда 13 295,66 тоннага, яъни 100,5 фоизга бажарилди.

“Hududgazta’minot” АЖ томонидан рақамли технологиялар жорий этилганлиги натижасида истеъмолчиларга етказиб берилган ID карталар орқали ҳисоб-китоблар амалга оширилган. Бугунги кунда истеъмолчиларимизга суюлтирилган углеводород газини етказиб беришда 100 фоиз рақамли технология асосида ишлар амалга оширилмоқда.

Бунинг учун вилоятда 3 та газ тўлдириш шохобчаси ишлаб чиқариш заводларидан келтирилган суюлтирилган углеводород газини тўкиб олиш, сақлаш ва маиший газ баллонларига тўлдириб беришда техника хавфсизлиги ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритмоқда. Ходимларнинг меҳнати ва дам олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилиб, мунтазам равишда сут ва сут маҳсулотлари билан таъминлаб келинмоқда.

Маълумот учун, 2022 йил I чорак мобайнида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига 3 951,3 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,7 фоизни ташкил қилади.

ЎзА мухбири Шуҳрат Суяров ёзиб олди.