Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини рўйхатга олиш нима учун керак?
17:43 / 2022-02-09

Маълумки, юртимизда аҳолини рўйхатга олиш юзасидан кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди. Юртимизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш жараёни бундан 32 йил аввал бўлиб ўтгани бу масаланинг ҳозирда қандай аҳамият касб этишини кўрсатиб беради.

Kўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири камида ҳар ўн йилда бир маротаба ташкиллаштирилиши анъанага айланган. Чунки бу келгуси декадаларда мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи стратегик қарорларни қабул қилиш учун асос бўла оладиган ишончли маълумотлар билан таъминланиш имконини беради. 

Аҳолини рўйхатга олиш нафақат аҳоли сони ва демографияси, балки оилавий аҳволи, яшаш шароити, бандлиги, жинси, ёш даражалари, фуқаролиги, ҳудудларда аҳоли зичлик даражаси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ҳақида ишончли маълумот тўплаш имконини беради. 

Бу, ўз навбатида, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, бўш иш ўринларини ташкил этишга ҳам ёрдам беради. Бундан ташқари, ҳудудларнинг хариталаридаги мавжуд хатоликларга ечим топиш бўйича аниқ таклифлар бериш имконини вужудга келтиради. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш 2023 йида ўтказилиши белгиланди. 

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ххборот хизмати маълумотларига кўра, мазкур қарорга асосан, 2021 йил 1-25-ноябрь кунлари 4 та ҳудудда: Андижон вилоятининг Хўжаобод, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида ўтказилди. Ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида қайта ўрганилди. 

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг якунлари бўйича рўйхатга олиш дастури, рўйхатга олиш ҳужжатлари шакллари, рўйхатга олишни ўтказиш усуллари, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлари ҳамда фойдаланиладиган ахборот технологиялари синови натижалари таҳлил қилинди. 

2022 йил 1 июнга қадар 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури, методик қўлланмалар ва норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда маълумотларни қайта ишлаш усуллари ва аҳолини рўйхатга олиш якунларини шакллантириш зарурати юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади. 

Айни пайтда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш учун 4та худуд бошқармалари ҳузурида Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш марказлари ташкил этилди.       Мазкур марказда фаолият юритиш учун Тошкент шаҳрида 40 нафар  ходим жалб  этилиб, улар 2022 йил 1 январдан 1 апрелгача иш фаолиятини давом эттиради. 

Бир сўз билан айтганда, аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик сифатида қатор саъй-ҳаракатлар, жойларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борадаги чора-тадбирлар мамлакатимиз эртаси, равнақи учун муҳим ўрин тутади. 

М.Комилова, ЎзА