Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида қандай ислоҳотлар амалга оширилмоқда?
16:08 / 2022-10-27

Сўнгги йилларда Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси доирасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, соҳага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш, оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш йўналишларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими жорий қилинди. Ҳозирда реестр орқали 16 та вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларидан 52 турдаги маълумотлар олимоқда. Натижада, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар сони охирги уч йилда тўрт баробарга ошиб, 1,9 миллионга, бунинг учун ажратилаётган маблағ эса, 2016 йилдан 2022 йилгача 7 бараварга оширилиб, 8 трлн. сўмга етказилди.

Кам таъминланган оилалардаги болаларни парваришлаш учун тўланадиган нафақа қамрови кенгайиб, нафақа тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, мазкур тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача ҳамда нафақа миқдори ўртача 1,5 баробарга оширилди.

Шунингдек, етим болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида «Меҳр дафтари» жамғармаси ташкил этилиб, ўтган вақт давомида унга жами 37,6 млрд. сўм йўналтирилди. Ушбу пуллар ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болалар муаммоларини ҳал этиш, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва иш билан таъминлаш ҳамда соғлиғини тиклашга сарфланмоқда.

Шу билан бирга, тайинланган пенсия ва нафақалар миқдорида ҳам сезиларли ўзгаришларга эришилди. Хусусан, 2017 йилда пенсияларнинг ўртача миқдори 532 912,3 минг сўм, нафақаларнинг ўртача миқдори 306 374,9 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йил 1 август ҳолатига пенсияларнинг ўртача миқдори 1 037 101,8 минг сўмни, нафақалар 669 646,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Тизимдаги яна бир янгилик, 2019 йил 1 сентябрдан манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш ва тўлаш ҳуқуқи берилди ва 255 нафар фуқарога пенсия тайинланиб тўлаб берилди.

2022 йил 1 майдан бошлаб барча турдаги давлат пенсиялари, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари банк карталари орқали олувчиларга етказилганда 1 фоиз миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.

Бу каби амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат аҳолимизни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга, шу билан бирга, пандемия каби синовли даврларда ҳар бир эҳтиёжманд аҳоли қатлами билан манзилли ишлаш имконини берганлиги билан янада аҳамиятлидир.



ЎзА