Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоялаш чоралари кучайтирилади
19:09 / 2023-06-15

Навбаҳор мусиқа ва санъат мактабида Президентликка Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятовнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Бахтиёр Тошев билан учрашув ўтказилди.

Партия фаоллари, турли соҳа вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ёшлар иштирок этган учрашувда ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда 9 йўналишдан иборат сайловолди дастуридаги асосий йўналишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, сайловолди дастурда мамлакатимизда ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик ва халқ ҳокимиятчилиги мезонларига мос келадиган демократик ижтимоий давлатни барпо этиш йўлидаги қарашлари асосий ўрин тутади.

– Номзоднинг дастурида ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон фарзандларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий аҳволга тушган аёллар учун арзон уй-жойлар қурилишини янада кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилган, – деди ишончли вакил. – Шунингдек, дастурда аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза қилиш, аҳоли, оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этиш чораларини кўриш, хотин-қизларни ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича амалий чораларни кучайтириш, васийлик ва ҳомийлик органларининг жавобгарлигини ошириш каби қатор вазифалар белгиланган.

Қонунчилик ҳужжатларига инсон шаъни ва қадр-қимматига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик учун етказилган зарарни қоплашга доир махсус нормаларни киритиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ва меҳнат инспекциясининг ролини ошириш, камситишларга қарши қонунчиликда белгиланган меъёр ва қоидаларнинг амалда, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига нисбатан тўлиқ ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш, кам даромадли фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатура ва юридик хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш муҳим вазифалардан биридир. Шу билан бирга уларга ҳуқуқий ёрдам ва хизмат кўрсатиш бўйича тизим яратиш, бепул маслаҳат берадиган юридик клиникалар тармоғини ривожлантириш бўйича ҳам қатор вазифаларни амалга ошириш долзарблигича қолмоқда.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Абдували Бўриев, ЎзА