Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда
10:22 / 2023-01-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Термиз шаҳри ва Термиз туманининг бир қисмини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли 110/35/6 кВли “Термиз” подстанциясидаги 20 минг кВА қувватдаги куч трансформатори 40 минг кВА қувватли трансформаторга алмаштирилди.

[gallery-10168]

Ушбу амалий тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги “Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят ҳудудий филиали томонидан амалга оширилди. Бунинг натижасида Термиз шаҳридаги 15 та маҳалланинг 18 минг 103 хонадонини ва Термиз туманидаги 6 та маҳаллада яшовчи 4055 нафар аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилди.

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА