English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига яна бир қулайлик
12:09 / 2024-08-31

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида Булоқбоши туманидаги Шоҳгузар маҳалласида янги ёпиқ сузиш бассейни фойдаланишга топширилди.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида объект очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Булоқбоши тумани ҳокими Фурқатбек Бўтахонов барчани мустақиллик байрами билан муборакбод этди. Мамлакатимизда аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, хусусан, халқаро андозалар даражасида қурилган мазкур ёпиқ сув ҳавзаси туман аҳолисининг соғлиғини тиклаш, спортнинг сузиш тури билан шуғулланиш имконини беришини алоҳида таъкидлади.  

[gallery-19053]

Тадбиркор Авазбек Одилжонов  томонидан барпо этилган 11×25 метр ҳажмдаги мазкур бассейн санитария-гигиена талабларига мос, шуғулланувчилар учун ечиниш-кийиниш, иссиқ буғ хоналари, иккита кичик чўмилиш ҳавзаси, салқин ичимликлар сотиладиган бар мавжуд, шуғулланувчилар учун зарур барча шарт-шароит яратилган.  

Ёпиқ сузиш бассейнига шуғулланувчилар учун махсус кийимлар олиб келинган, шунингдек, 2 нафар эркак ва 1 нафар аёл мураббий фаолият олиб боради.

Аҳолига яна бир қулайлик яратадиган ушбу бассейн туман аҳолиси учун байрам совғаси бўлди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари