Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига хизмат кўрсатиш яхшиланмоқда
12:23 / 2025-09-24

Фармон ва ижро

Президентимизнинг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Бухоро шаҳрида яна бир йигирма тўрт соат фаолият юритадиган кўча ташкил қилинади. 

Шунингдек, фармон билан ҳар бир туман ва шаҳарда ҳудуднинг иқтисодий ўсишига туртки берувчи саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган драйвер лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланган.

Ҳозирда, Бухоро шаҳрида ҳам тасдиқланган драйвер лойиҳаларни ишга тушириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири вилоят марказидаги Низомий Ганжавий маҳалласи Садриддин Айний кўчасида 24/7 режимда ишлайдиган кўча ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритадиган мазкур кўчада инфратузилма тадбирларини амалга ошириш учун 2 894,6 миллион сўм маблағ йўналтирилган. 

Мазкур маблағлар ҳисобидан битта трансформатор ўрнатиш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, замонавий ёритгич чироқлари ўрнатиш, пиёдалар йўлаги қуриш, болалар майдончаси ва воркаут, брусчатка билан қоплаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бунинг натижасида 26 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинади, 40 та тадбиркорларнинг фаолияти кенгаяди, 24 та кўчма савдо шохобчалари ташкил қилинади, 50 та янги иш ўринлари яратилади. Бунинг натижасида бюджетга қўшимча 500 миллион сўм солиқ тушими тушишига эришилади.

Ушбу лойиҳа нафақат Бухоронинг туризм салоҳиятини ошириш, балки маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида йўлга қўйилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.