Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига сифатли тиббий хизматни янада яқинлаштириш йўлида
13:00 / 2024-01-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинини мутлақо янгича ёндашувлар асосида трансформация қилиш чора-тадбирлари изчил олиб борилмоқда. Хусусан, ўтган йили Фарғона вилоятида 134 та оилавий поликлиника, 167 та оилавий шифокор пункти ва 110 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, бирламчи бўғин муассасалари умумий сони 430 тага етказилди. Ҳозирда ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” тамойили асосида фаолият кўрсатувчи 1 минг 961 та тиббий бригада фаолият юритмоқда.

Олтиариқ туманидаги 99-оилавий поликлиника шифокорлари 7 та маҳаллага сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Бу ерда ташхис қўйиш ва даволаш ишлари самарадорлигини ошириш баробарида туғиш ёшидаги аёлларни скрининг кўрикдан ўтказиш, болалар ўртасида турли юқули касалликларнинг олдини олиш, профилактик махсус перепаратлар билан аҳолини бепул таъминлаш, ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида салмоқли натижаларга эришилмоқда. 

[gallery-15341]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА