Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошмоқда
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти ҳудудий филиалида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва мутахассислар малакасини ошириш мақсадида семинар ўтказилди.
Унда марказнинг етакчи мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Акрам Раҳматов маҳорат дарсларини олиб борди.
[gallery-23563]
Семинар давомида “Пушти ҳуснбузар: патогенези, классификацияси, клиникаси, диагностикаси ва даволаш усуллари”, “Капоши саркомаси: даволашда замонавий ёндашувлар”, “Буллёз дерматозлар: этиопатогенези, ташхислаш, даволаш ва соғломлаштириш” мавзуларида сўз юритилди.
Профессор томонидан кам учрайдиган, атипик кечувчи ҳамда даволашда қийинчилик туғдираётган ҳолатлар бўйича даволанаётган беморлар кўрикдан ўтказилган бўлса, “Маҳорат дарслари” доирасида 50 нафардан ортиқ фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тавсиялар берилди.
А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари