Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш сифати ва кўлами янада ошади
16:05 / 2023-07-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганидан хабарингиз бор.

Агентликнинг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Иброҳим Хожиев Косонсой туманидаги 44- ва 45-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари ҳамда кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун «Косонсой» санаторийидаги мавжуд шароитлар билан танишди. Таълим масканларидаги  ва санаторийдаги шарт-шароитлар ўрганилиб, аниқланган муаммо-камчиликлар ечими юзасидан масъуллар билан суҳбатлашди.

Санаторийда дам олаётган юртдошларимиз билан мулоқот, айниқса, эсда қоларли бўлди. Мулоқот асносида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, эндиликда аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими амалга оширилиши, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турлари янада кенгайгани тушунтирилди.

[gallery-12827]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА