Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига давлат ижтимоий суғурта бўйича тўловларни амалга ошириш тизими такомиллаштирилади
14:03 / 2025-12-22

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Аҳолига давлат ижтимоий суғурта бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб: 

давлат ижтимоий суғуртаси доирасида барча иш берувчилар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларга бериладиган барча турдаги таътиллар, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни “ЯММТ” ИДАКда рўйхатга олиш тизими йўлга қўйилади; 

суғурталанган шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра бир календарь йил давомида 2 иш кунидан кўп бўлмаган иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади. 

Қарорга кўра, бир ой муддатда “ЯММТ” ИДАКда ходимларга бериладиган барча турдаги таътилларни ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни рўйхатга олиш имконияти яратилади. 

2027 йил 1 январга қадар ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибидан бўлган шахсларнинг, судьяларнинг ва прокуратура органларининг мартаба даражаларига (ҳарбий ва махсус унвонларга) эга бўлган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларини, шунингдек уларга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни “ЯММТ” ИДАКда киритиш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритилади. 

Қарор билан: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги низом; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг Кузатув кенгаши таркиби; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг Ижро этувчи дирекцияси тузилмаси; 

Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом; 

Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича медиа-режа тасдиқланди. 

Уч ой муддатда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали суғурталанган шахслар томонидан суғурта стажлари, тўланган суғурта бадаллари ҳисобидан хабардор бўлиш, нафақа тайинлаш рад этилганлиги ёки унинг миқдори нотўғри ҳисобланганлиги ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилиш имконияти яратилади. 

2026 йил 1 январга қадар Ягона тиббий ахборот тизими қуйидагича такомиллаштирилади:

Ягона тиббий ахборот тизими Солиқ қўмитасининг тегишли ахборот тизимлари ва “ЯММТ” ИДАК билан тўлиқ интеграция қилинади; 

меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштириш вақтида суғурталанган шахснинг иш жойи Ягона тиббий ахборот тизимида автоматик равишда аниқлаш имконияти яратилади; 

меҳнатга лаёқатсизлик варақасини ўтказиб юборилган кунлар учун расмийлаштиришнинг техник имкониятларини тўлиқ чеклаш, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно; 

ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандлик олиниши ёки васий қилиб белгиланиши бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштиришда, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари “Ягона реестр” АТга келиб тушганда, уларни расмийлаштириш мақсадини аниқлаш имконияти яратилади; 

б)  бир ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш билан биргаликда, ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради. 

ЎзА