Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига байрам туҳфаси
18:33 / 2025-12-22

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан Кегейли туманининг “Бахтли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қайта реконструкция қилинган “Халқобод дехқон бозори”нинг фойдаланишга топширилганлиги туман аҳолиси учун янги йил байрамига муносиб совға бўлди.

Унинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов иштирок этиб, барчани байрам билан муборакбод этди. Янги йил  юртимизга қут-барака ва мўл-кўлчилик олиб келишини тилашди.

Таъкидлаш керакки, деярли қаровсиз ҳолга келиб қолган бозорда асфальтлаш ишлари бажарилди. Канализация ва сув тармоғи янгидан тортилди. 7 та янги дўкон қурилди ва 8 таси таъмирланди. Расталар ҳам тўлиқ таъмирланиб, 244 тага кўпайтирилди. Бозор ҳудуди девор билан ўралиб, ободонлаштирилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири