English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли хонадонларига “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари ноябрь ойига қадар якунланади
15:20 / 2022-03-09

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қарорга асосан республика аҳоли хонадонларига 3 миллион 546 минг 148 дона “ақлли” газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.

Жорий йил 8 март ҳолатига асосан 2 миллион 681 минг 088 та (78 фоиз) ҳисоблагич ўрнатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республисида – 155 029 дона (64 фоиз), Андижон вилоятида – 205 985 дона (93 фоиз), Бухоро вилоятида – 210 539 дона (80 фоиз), Жиззах вилоятида – 138 526 дона (96 фоиз), Қашқадарё вилоятида – 127 994 дона (85 фоиз), Навоий вилоятида – 109 510 дона (82 фоиз), Наманган вилоятида – 174 537 дона (106 фоиз), Самарқанд вилоятида – 177 722 дона (63 фоиз), Сурхондарё вилоятида – 92 080 дона (85 фоиз), Сирдарё вилоятида – 110 326 дона (104 фоиз), Тошкент вилоятида – 546 617 дона (92 фоиз), Фарғона вилоятида – 218 455 дона (73 фоиз), Хоразм вилоятида – 161 587 дона (72 фоиз), Тошкент шаҳарда – 192 181 дона (31 фоиз) замонавий табиий газ ҳисоблагич ўрнатиб бўлинди.

Республика бўйича газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойига қадар якунланади, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

ЎзА