Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли хонадонларида томорқадан фойдаланиш ҳолати ўрганилди
12:31 / 2024-03-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори томорқа ер эгаларига катта имкониятлар яратилишига йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.  

[gallery-16657]

Маҳаллалар уюшмаси Урганч шаҳар бўлими ходимлари иштирокида ушбу қарор ижроси доирасида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда аҳоли муаммо ва камчиликлари ўрганилди.  

Ўрганиш давомида аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари исроф бўлишининг олди олиш, шу билан бир қаторда, хонадонларга саноатнинг кириб бориши, янги иш ўринлари яратилиши каби жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди.  

 

Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА