Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли вакиллари билан учрашувлар
13:01 / 2024-02-28

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Жиззах шаҳрида ўтган сайёр мажлисидан сўнг Сенат раиси Танзила Норбоева Шароф Рашидов туманида вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари билан учрашди.

Учрашувда Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармонининг мазмун ва моҳияти, келиб чиқадиган вазифалар юзасидан батафсил тушунча берилди. 

Т.Норбоева туман тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Туман марказий касалхонасида беморлар ва шифокорлар учун яратилган шароитлар билан қизиқди, муассасада меҳнат қилаётган шифокорлар билан суҳбатлашди. 

А.Қаюмов, ЎзА мухбири