Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли ва тадбиркорларга сифатли маҳсулотларни етказиб беришнинг янги тизим жорий этилди
12:17 / 2021-04-13

Янги Ўзбекистоннинг янги ривожланиш даврида халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат кўрсатаётгани ҳар томонлама тўғри йўл эканлиги ўз исботини топмоқда.

Айниқса, бу жараёнда аҳоли ва тадбиркорлар учун шароитларни яратиш, қулайлик ва имтиёзларнинг берилаётгани соҳа ҳамда тармоқлар фаолиятини ривожланишига олиб келади.

Республикамизда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларнинг сифати ва экспорт имкониятларининг ошириш, ҳудудлар миқёсида халқаро андозалар асосида янги синов лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мавжуд синов лабораторияларини модернизация қилиш, шунингдек, аҳолига сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази томонидан бир қатор ишлар йўлга қўйилган. Президентимизнинг 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон қарори билан ташкил этилган марказ олдида кўплаб вазифалар қўйилган.

Мазкур марказнинг ташкил этилиши озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўлиқ синовларини ташкил этиш мақсадида Жаҳон банкидан ажратилаётган 9,5 млн.доллар маблағ эвазига 8 та ҳудудий синов лабораторияларини модернизациялаш учун 337 дона замонавий синов ускуналари харид қилинди.

Бундан ташқари, Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда электротехника ва автотранспорт воситаларини хавфсизлик кўрсатгичлари ва электромагнит мослашувчанлик бўйича тўлиқ баҳолашни таъминлайдиган синов базасини ташкил этиш лойиҳасига асосан 6,7 млрд.сўм ва 3,8 млн.евро миқдорида маблағ йўналтирилди. Мазкур замонавий лаборатория Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳудудида барпо этилди.

Ҳозирги кунда «UzTest» марказининг Андижон ва Қашқадарё ҳудудий филиаллари лабораторияларини модернизациялаш ҳамда Тошкент шаҳрида синов лабораториясининг янги биносининг қурилиши ва уни замонавий лаборатория ускуналари ва моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Лабораторияларда халқаро стандартлар асосида маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини тўла баҳолаш имконияти яратилади. Бу билан маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, халқимизни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш имкониятларини яратади.

Жаҳон бозорларида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги шароитда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш устувор аҳамият касб этади.

Шу боис, лабораторияларни халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш устувор вазифа бўлиб, халқаро стандартлар асосида олиб борилган синов натижаларини чет давлатларда тан олинишига эришиш чоралари кўрилади.

Соҳада сертификатларнинг «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилиши йўлга қўйилиб, интеграция қилинганлиги тизимни янги босқичга кўтарди. Мазкур тизим орқали маҳсулотларни сертификатлаштириш учун аризаларни электрон (on-line) тарзда топшириш орқали тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчилиги ва харажатларини қисқартиришга, шаффофликка ҳамда коррупцион омилларни олдини олишга эришилди.

Янги тизим орқали халқаро ташкилотларнинг стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларини ташкил этиш имконияти яратилиб, ҳудудий синов лабораториялари ва сертификатлаштириш идораларининг имкониятлари кенгайтирилди.

Натижада, лабораторияларда замонавий, энергиятежамкор ускуналарни харид қилиниши эвазига лабораторияларда экспресс методларнинг жорий этилади. Бу эса тадбиркорларнинг маблағлари ва вақтлари тежалишига ҳамда автоматик ускуналар ёрдамида олиб борилган синовлар ишончлилигини ортишига замин яратилади.

«UzTest» маркази синов лабораторияларини доимий модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ишларнинг олиб борилишидан кўзланган мақсад лабораторияларни ривожлантиришга хорижий молия институтлари гранд ва кредит маблағлари, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш юзасидан амалий келишувларга эришилмоқда.

Ҳозирда «Росстандарт» билан ҳамкорликдаги 10 та йўналишдаги лойиҳалар устида ҳамкорликда олиб борилмоқда. Лойиҳалардан кўзланган мақсад, иттифоқнинг техник регламентлари талабларини республикамизда жорий қилиш ва бу асосда халқаро синов усулларини ўзлаштиришга қаратилган.

Бугунги кунда марказ томонидан юртимиздаги экспортёр корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга халқаро сертификатларни олиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан 9 та корхонага Европанинг СE маркировкаси олиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Ушбу сертификатларнинг харажатлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлиқ қопланмоқда.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистонда савдони ривожлантиришга кўмак» лойиҳаси мурожаати асосида 11 та корхоналарга халқаро даражада Global GAP сертификатини олиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш чоралари кўрилмоқда.

 

Жамшид Ғаниев

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази директори