Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларида фаол қатнашган ОАВ ходимлари муносиб тақдирланади
16:30 / 2025-12-17

Пойтахтимизда Миллий статистика қўмитаси ва Халқаро миграция ташкилоти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири доирасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Маълумки, рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 январидан 28 февралига қадар ўтказилади.  

Тадбирда аҳолини рўйхатга олишда замонавий технологиялардан фойдаланиш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, халқаро тажриба ва аниқликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Рўйхатга олиш жараёнидаги ташкилотчилик ишлари, маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлашни рақамлаштириш, аҳолини қамраб олишнинг самарали механизмлари ҳақида таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Учрашув якунида меҳмонлар томонидан электрон жиҳозлар — ноутбуклар, планшетлар ва бошқа техник воситалар тақдим этилди. Мазкур жиҳозлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларни рағбатлантириш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган “Энг яхши тарғибот материали” танлови ғолибларини тақдирлаш учун йўналтирилади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА