Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш штаблари фаолияти ўрганилди
Шу кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш штаблари фаолияти ўрганилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров томонидан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини сифатли ташкил этиш мақсадида барча маҳалла биноларида ташкил этилган штаблар фаолияти ўрганилди.

Шу доирада, ҳоким ўринбосари Яккасарой туманидаги “Қушбеги” МФЙ биносида бўлиб, штаб фаолияти ва рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, пойтахтимиздаги Яккасарой туманида халқаро экспертлар иштирокида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларини ташкил қилиш жараёнлари муҳокама қилинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА