Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилади
10:55 / 2025-10-28

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш тўғрисидаги низом; 

Энергия аудиторларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом; 

Энергия сервис хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом; 

“Яшил таъмир” кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом; 

Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформасида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва бошқа энергия самарадор ускуналарнинг савдоларини ўтказиш, шартномаларни тузиш, етказиб бериш ҳамда ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом; 

Тижорат банклари томонидан тўқимачилик саноати корхоналарининг ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатишга ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

2025 йил ноябрь ойидан бошлаб Агентликнинг Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси орқали аҳолига энергия самарадор технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилишда  субсидиялар ажратиш тизими жорий қилинади. Бунда:

Энергетика вазирлиги ва Божхона қўмитасининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган объектлар бўйича “Yashil energiya” тизимига; 

етказиб берилган электр энергияси ҳажмлари бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “ASKUE” дастурига; етказиб берилган табиий газ ҳажмлари бўйича “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “ASKUG” дастурига; 

етказиб берилган иссиқлик энергияси бўйича “Иссиқликтаъминоти” АЖнинг “Billing” тизимига; 

энергия самарадор қурилма ва ускуналарнинг мувофиқлик сертификати мавжудлиги бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизимига; 

кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш маълумотлари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “UZKAD” ахборот тизимига “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали интеграция қилиниши йўлга қўйилади.  

Бир ой муддатда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Соҳавий қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги” платформасида қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотларини энергия самарадорлиги йўналишида баҳолаш амалиёти жорий қилинади. 

2025 йил ноябрдан бошлаб аҳолига тижорат банклари орқали ажратиладиган “яшил таъмир” кредити ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган “Яшил” истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган “яшил” истеъмол кредити бўйича энергия самарадор қурилма ва ускуналарни (гелиоколлектор, қуёш панеллари, иссиқлик насослари, қурилиш изоляция материаллари, энергия самарадор газ ёндиргичли қозонлар ва бошқалар) харид қилиш ва ўрнатиш учун компенсация бериш ҳамда аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларини қоплаш учун субсидиялар ажратиш фақат Агентлик томонидан ажратилади.

ЎзА