Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли учун яна бир замонавий шифо маскани фойдаланишга топширилди
18:27 / 2025-09-19

Мамлакатимизда аҳоли саломатлиги ва тиббий хизмат сифатини ошириш, бу борада қулай ва самарали имкониятларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тиббиёт муассасаларининг фаолияти кенгайиб, хусусий шифохоналар сони ортмоқда.

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ҳам янги 72-сон оилавий поликлиника ўз ишини бошлади. Айни кунларда 4 қаватли замонавий бинода кунлик 250 нафаргача бемор қабул қилиш имконияти мавжуд.

Бинода 63 та кенг ва ёруғ хоналар, жумладан, лаборатория, рентген, УЗИ хоналари мавжуд. Кундузги шифохона ва турли йўналишдаги мутахассислар хизмати барчаси бир ерда жамланган.

14,2 миллиард сўм маблағ эвазига қурилган ушбу поликлиника 6 та маҳалла, 39,8 минг аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади. Бу ерда аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатадиган шифокор ва тиббиёт ҳамширалари фаолият кўрсатади. 

Гулноза Бобоева, ЎзА