Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди
22:57 / 2024-04-08

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида “Бор меҳримиз – шу Ватан, шу халқ учун!” эзгу шиори остида фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан бепул ўтказилмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиникасида ўтказилаётган тиббий кўрикда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва вилоятнинг етакчи мутахассислари қатнашмоқда.  

Тиббий кўрикда ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси аҳолига тушунтирилмоқда.  

[gallery-16834]

Кўрикда ҳудуддаги аҳолининг ҳозирча 365 нафари қамраб олинди. Бу фуқароларнинг 74 нафари кардиолог, 71 нафари уролог, 20 нафари лор, 17 нафари невропатолог, 60 нафари терапевт, 41 нафари гинеколог кўригидан ўтди. 20 нафар беморга вилоят миқёсида даволаниш учун, 282 нафар беморга эса амбулатор шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди. Бундан ташқари, беморлар керакли дори- дармон билан таъминланди. 365 нафар аҳолига соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш бўйича атрофлича тавсиялар ҳам берилди.  

Шу ўринда ётиб қолган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар ҳам малакали шифокорлар кўригидан ўтказилганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Қувонарлиси, чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёнида тиббий ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга дори-дармонлар бепул тарқатилди.  

Жойларда ўтказилаётган бу каби тиббий кўриклар турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашга катта ҳисса қўшмоқда.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари