Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли учун севимли масканга айланади
15:39 / 2025-12-30

Бухоро шаҳридаги Олим Хўжаев маҳалласида замонавий инфратузилма уйғунлашган 24/7 режимида ишлайдиган кўча ўз фаолиятини бошлади. Вилоят прокуратураси томонидан амалга оширилган хайрли ташаббус учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 7,2 миллиард сўм ҳамда тадбиркор ва ташаббускор ҳомийлар ҳисобидан 8,7 миллиард сўм сарфланди.

Лойиҳа доирасида ушбу кўчада 90 га яқин тадбиркорлик субъектлари фаолияти кенгайтирилгани нафақат маҳалла, балки шаҳарнинг иқтисодий имкониятларини ривожлантиришга туртки бўлди. Тадбиркорлик биноларининг биринчи қаватида турли хил кафелар, ресторанлар фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур ташаббус нафақат иқтисодий фаолликни ошириш, балки Бухоронинг бой маданий ва гастрономик меросини янада кенг тарғиб этишга хизмат қилади. Янги гастрономик кўча бугунги кунда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун дам олиш, оилавий ҳордиқ чиқариш учун севимли масканга айланмоқда.

Мазкур кўчанинг рамзий очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни Янги йил байрами ва унга ҳамоҳанг иш бошлаётган гастрономик кўча очилиши билан қутлади. 

Вилоят раҳбари ўз нутқида бевосита давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, одамларнинг ҳаёт фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Тадбир байрамона концерт дастури билан янада файзли бўлди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.