Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли учун энг долзарб муаммолар ҳал этиляпти
16:39 / 2023-06-13

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари энг чекка ҳудудга ҳам кириб боряпти ва аҳоли учун энг долзарб масалалар ўз ечимини топяпти. Хусусан, тупроқ кўчаларнинг тош йўлларга айлантирилиши, электр энергияси, газ ёки ичимлик суви таъминотида ечим топилиши — қишки мавсумга ҳозирлик, аслида.

Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида танлаб олинган энг оғир ҳудуддаги тизимли масалаларнинг аксарияти дастурларга қўшимча кўмак сифатида ички имкониятлар ҳисобидан ҳал қилиняпти.  

Фарғона вилоятида Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижасида 139 км. тупроқ йўл шағаллаштириляпти. Яқинда Қўқон шаҳри таркибига киритилган Ойдинбулоқ маҳалласининг 14 км. тупроқ йўлига шағал ётқизилмоқда. Шу билан бирга, 107 км. узунликдаги автомобиль йўлида 1 640 тонна асфальт-бетон қоришмаси билан чуқурчалар тўлдирилди, 82 дона нур қайтарувчи йўл белгилари ўрнатилди ва 25 та жойда пиёдалар ўтиш жойи белгиланди. Ойдинбулоқликларнинг айтишича, 35-40 йил деганда кўчалар таъмирланиб, эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштириляпти. Янги трансформатор ўрнатилиши билан 200 га яқин хонадон нурафшон бўлади. Марғилон шаҳри Чорчинор маҳалласида ҳам ҳудуд аҳолиси мурожаатлари асосида янги трансформатор ва бетон устунлар ўрнатилиб, 1,5 км. тармоқ тортилди. Бу билан 4 мингдан зиёд чорчинорликларни ўйлантирган катта масала ҳал қилинди. Жами электр таъминотини яхшилаш мақсадида 113 та темир бетон таянч янгиланди, 3 дона трансформатор ўрнатилди ҳамда 4,7 км. тармоқ тортилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят тиббиёт муассасаларидаги тажрибали, юқори малакали шифокорлар иштирокида Ёзёвон, Қува, Тошлоқ туманлари, Қўқон ва Марғилон шаҳарларида ташкил қилинган тиббий кўриклар давомида 85 нафар беморга даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар берилди. Олтиариқ, Фарғона, Учкўприк туманлари, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида эса ишсиз-эҳтиёжманд 398 нафар мурожаатчига субсидия асосида тикув машиналари, мотокультиваторлар, инкубатор ва бошқа меҳнат анжомлари олиб берилди. Бундан ташқари, вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 3 050 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 161,8 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилди. Бу каби бунёдкорлик, ободлик ва эзгулик ҳаракати Фарғонанинг барча ҳудудини қамраб олган.  

Халқ билан мулоқотнинг "Оққўрғон тажрибаси" "Инсон қадри учун!" ғоясини татбиқ қилишда самарали механизм бўлиб хизмат қиляпти.  

ЎзА