Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли турмуш даражаси юксалмоқда (+видео)
16:04 / 2025-10-24

Қува нафақат анори билан, балки тарихий обидалари, йирик савдо марказлари билан ҳам машҳурдир. Аммо... Қува марказидаги айрим кўчалар, савдо расталари бетартиб эди. 2025 йил бошидан Қувада йирик лойиҳаларни амалга оширишга киришдилар.

Бунинг учун давлат раҳбарининг ташаббуси билан Марғилон ва Қувага қўшимча маблағлар ажратилди. Шундан сўнг марказ тамомила қайта қурилди. Эски кўчалар, уйлар ўрнида мулк эгалари учун янги лойиҳалар таклиф этилиб, уларнинг розилиги билан кенг, равон кўчалар, савдо, хизмат кўрсатиш ва тураржой бинолари қад ростлади.

– 2010 йилдан буён шу ҳудудда фаолият олиб борар эдим. Дўконимиз бир қаватли ва кўримсиз эди. Президентимиз шарофати билан икки қаватли замонавий лойиҳадаги бинога эга бўлдик, – дейди тадбиркор Адҳамжон Абдуллаев. –Аввалги ҳолатимизда оёқ ости тупроқ, дўконлар ҳар хил соябонлар билан бир- бирига бириктирилган, кўримсиз эди. Айниқса, қишда лойгарчиликда тадбиркорга ҳам харидорга ҳам қийин бўларди. Ҳозир эса кўчалар равон, тунда ҳам ёруғ, ҳамма жойга гуллар экилган, одамлар гавжум. Шароитимиз жуда қулай.

Аҳоли бу кўчага 24-у 7 деб халқона ном қўйиб олибди. Бу эса кўчадаги барча иншоотлар ҳафтанинг етти куни 24 соат давомида ишлайди, деганидир. Энди бу кўчаларда автомобиль юрмайди. Сайлгоҳга оила аъзолари, болажонлар билан ҳам келиб мириқиб дам олиш, рўзғорнинг камини тўлдириб кетиш мумкин.

Ҳа, ислоҳотлардан мақсад ҳам шу эди: аҳоли турмуш даражаси юксалмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LQ_usd4iFsU" title="Aholi turmush darajasi yuksalmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео, сурат), ЎзА