French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси бироз пасайди
15:46 / 2024-10-10

Марказий банк томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, сентябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси аввалги ойга нисбатан бироз пасайиб, 13,4 фоизни қайд этди.

Ўтган ойда фуқаролар орасида кутилаётган ўртача инфляция даражаси 16,5 фоизни (октябрда 16,2 фоиз) ташкил этди — бу май ойидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич. Ой давомида инфляция кутилмаларининг ўртача даражаси 13,6 фоиздан 14,4 фоизгача кўтарилди. Бунгача кўрсаткич бир неча ой давомида нисбатан барқарор даражада сақланиб қолган эди — тахминан 13,6 фоиз.   

Сентябрь ойи якунлари билан сезилган инфляция 13,4 фоизни ташкил этган. Энг юқори инфляция, яъни 15,4 фоиз Тошкент шаҳрида сезилган бўлса, энг паст сезилган инфляция даражаси Фарғона вилоятида кузатилган.   

Сентябрь ойи давомида нархи юқори даражада ўсиши кузатилган маҳсулотлар қаторида гўшт ва сутни кўрсатганлар улушда гарчи биринчи ўринда бўлсада, 56 фоизга тушган. Бензин ва ёқилғи нархлари кескин ошаётганини ҳис қилаётганлар улуши 34 фоиздан 39 фоизга етган.   

Ш.Маматуропова, ЎзА