Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли ташаббуслари учун махсус форум ўтказилади
18:51 / 2025-12-03

Мамлакатни билимли, фидойи ва шижоатли инсонлар ривожлантиради. Ўзбекистонда барча ислоҳот ва режалар халқимизнинг талаб ва таклифларига таянади.

Энди бунинг учун қулай имконият бор – "Келажак учун" форуми истиқболли ташаббуслар йўлланадиган очиқ мулоқот майдони. Ундан асосий мақсад соҳа ва ҳудудларни ривожлантиришга жамоатчиликни жалб этиш, аҳоли таклифларини юзага чиқариш, ислоҳотларнинг халқчиллигини таъминлашдир.

Форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил14 июлдаги "Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ўтказилади. Бунинг учун масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тизим йўлга қўйилди, kelajakuchun.gov.uz крауд-платформаси ишга туширилди.

Форум 3 та босқичдан иборат. Биринчи босқичда ташаббускорлар, шу жумладан, хориждаги ватандошларимиз мазкур крауд-платформага кириб, One-ID орқали рўйхатдан ўтади. 5 та устувор йўналишдан бирини танлаб, таклиф ва лойиҳалари мазмунини ёзади. Платформада ҳар бир фуқаро 5 тагача ташаббус йўллаши ҳамда жамоа бўлиб қатнашиши мумкин.

Иккинчи босқичда барча йўлланган ташаббуслар экспертлар томонидан ўрганиб чиқилади, уларнинг тавсияси асосида такомиллаштирилади. Якунда энг муҳим деб топилган ташаббус ва ғоялар кейинги босқичга ўтади.

Учинчи босқичда муаллифлар ўз ташаббусларини Менторлар кенгаши экспертларига тақдимот қилади. Муҳокамаларда энг долзарб деб топилган ташаббуслар "Топ-50" ва "Топ-10" тарзида сараланади.

Форумнинг якуний босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади. Унинг санаси ва аниқ жойи ҳақида қўшимча хабар берилади.

Ғолиб деб топилган 10 та энг илғор ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилинади. Якунда маъқулланган ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилади. Уларнинг муаллифлари моддий рағбатлантирилиб, лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Танланган ташаббусларни тижоратлаштириш ва молиялаштиришга Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда бошқа тижорат банклари, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари йўналтирилади.

Форумга келиб тушган бошқа ташаббуслар давлат дастурлари, тармоқ ёки ҳудудлар бўйича "йўл хариталари"ни шакллантириш учун Ҳукумат томонидан кўриб чиқилади. Форум доирасида барча жараёнлар Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.

Форумда қатнашиб, мамлакатимиз тараққиёти учун ўз таклифингизни йўлланг! Айнан Сизнинг ташаббусингиз ғолиб деб топилиши мумкин.

ЎзА