English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳаси эълон қилинди
13:06 / 2023-01-03

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Аҳоли соғлиғини кодекси лойиҳаси умумий ва махсус қисмларда жами 200 моддада баён этилмоқда.  

130-моддада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қўйиладиган талаблар белгиланмоқда.  

Унга кўра, юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги ҳолатларда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт:  

– норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда;  

– объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга туширишда;  

– кимёвий моддаларни, биологик воситаларни ва материалларни ташиш, сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ҳамда кўмиб ташлашда;  

– радиоактив моддаларни ҳамда бошқа ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлашда;  

– Янги кимёвий моддаларни, биологик воситалар ва материалларни, полимер ва пластик массаларни, атир-упа ҳамда пардоз маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва ишлаб чиқаришга фақат токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолангандан кейингина Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.  

 

М.Тошқораева,  

ЎзА