Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли сифатли тиббий хизматдан мамнун
15:04 / 2023-09-14

Мамлакатимизда тадбиркорлик учун яратилган қулай шароит боис барча соҳаларда бўлгани каби тиббиётда ҳам хусусий сектор улуши тобора ортмоқда. Бу жараён соҳада соғлом рақобатни юзага келтириб, тиббий хизмат сифатининг янада яхшиланишига асос бўлаётир.

Фарғона вилоятида ҳам кейинги йилларда кўплаб хусусий клиникалар фаолияти йўлга қўйилди. Хусусан, Риштон туманида жорий йилнинг март ойида иш бошлаган “СИТИ МЕД ХОСПИТАЛ” клинакаси ўтган қисқа вақт ичида аҳоли ишончига кириб улгурди.

[gallery-13577]

— Шифо масканимизнинг умумий лойиҳа қиймати 10 миллиард сўмни ташкил этди, — дейди лойиҳа раҳбари Маъруфхўжа Турсунхўжаев. — Беморларга ташхис қўйиш ва даволаш учун малакали шифокор ва тиббиёт ходимларини жалб этганмиз. Янги Ўзбекистонимизда тиббий хизматни замон талаблари даражасига чиқариш асосий мақсадимиз.

Таъкидлаш керак, ушбу клиникада аҳолига 10 та йўналиш бўйича тиббий хизмат кўрсатиляпти. Бу ерда 100 нафардан ортиқ бемор ётиб даволаниши учун имконият яратилган.

ЎзА фотомухбири
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар