Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли саломатлиги – муҳофазада
17:39 / 2025-12-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти тери-таносил касалликлари диспансери 1929 йилдан буён аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Дастлаб бўлим сифатида иш бошлаган ушбу муассаса 1990 йилдан бошлаб диспансер мақомида фаолият юритади.  

2019 йилда диспансер учун замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бир кунда 100 тадан 140 нафаргача беморни қабул қилиш имкониятига эга муассаса дерматоз, экзема, витилиго каби турли тери-таносил касалликларини даволашга ихтисослашган.

[gallery-26561]

Диспансерда ётиб даволаниш учун 80 та палата мавжуд бўлиб, шундан 30 таси болалар учун ажратилган. Бу ерда 20 нафар шифокор ва 48 ҳамшира аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА